Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2024 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга қабул эълон қилади
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2024 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга қабул эълон қилади

5 сентября 2023 г. 15:02

  1. Таянч докторантура (PhD) га:

1. Шифр: 03.00.12  - Биотехнология- 2та ўрин.

2. Шифр: 15.00.01 - Дорилар технологияси-2та ўрин.

Таянч докторантура  довогарларига қўйиладиган талаблар:

        Олий таълим тўғрисида диплом, магистрлик дипломи (мутахасислик бўйича) бўлган, илмий журналларда  танланган мутахасислик  бўйича илмий иши натижалари эълон қилинган энг камида 1 та мақола 2 та мақола қисқача матни бўлган шахслар.

      Давогарлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: институт номига ёзилган ариза; меҳнат дафтарчаси нусхаси; олий таълим ва магистратурани тугатганлиги ҳақида диплом; хорижий тилни билиш бўйича В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, эълон қилинган 1 та мақола 2 та мақола қисқача матни ва улар нусхаси.

  1. Докторантура (DSc) га:

 1.Шифр: 15.00.01  - Дори технологияси  - 1та ўрин

Докторантура  довогарларига қўйиладиган талаблар:

         Фан номзоди,  фалсафа доктори  ёки унга тенглаштирилган чет элларда олинган  илмий даражасига эга  бўлган  шахслар. 

Давогарлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: институт номига ёзилган ариза; объективка-маълумотнома; меҳнат дафтарчасининг қабул қилинган тартибда тасдиқланган  нусхаси (ишловчи давогарлар учун); олий таълим, номзодлик, фалсафа доктори  ёки унга тенглаштирилган чет элларда олинган  илмий даражаси  ҳақида дипломлар нусхалари; бажарилиши режалаштирилаётган докторлик диссертации (Dsc)  илмий  мавзуси бўйича доклад; чоп этилган 3 та мақола 1 та мақола қисқача матни ва улар нусхалари. Хорижий тилни билиш бўйича В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат.

  1. Мақсадли таянч таянч докторантура (PhD) га:
    1. Шифр: 15.00.01 – Дорилар технологияси – 1 та ўрин.

  Олий таълим тўғрисида диплом, магистрлик дипломи (мутахасислик бўйича) бўлган, илмий журналларда  танланган мутахасислик  бўйича илмий иши натижалари эълон қилинган энг камида 1 та мақоласи ва 2 та мақола қисқача матни бўлган шахслар.

Хорижий тилни билиш бўйича В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, эълон қилинган илмий ишлар рўйхати ва улар нусхаси.

  1. Стажер – тадқиқотчи
    1. Шифр: 15.00.01 – Дорилар технологияси – 1 та ўрин.

  Олий таълим тўғрисида диплом, магистрлик дипломи (мутахасислик бўйича) бўлган, илмий журналларда  танланган мутахасислик  бўйича илмий иши натижалари эълон қилинган энг камида битта  мақоласи бўлган шахслар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги  304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига Ягона электрон тизим phd.mininnovation. uz)  орқали онлайн ҳужжатлар топширилади.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошлаб Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

Боғланиш учун:

  • Телефон: (+99871) 234-77-67, 234-59-87
  • Факс: (+99871) 234-59-87
  • E-mail: tashrivs@umail.uz

Ўзбекистон, 100084, Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 37
Мўлжал: 5-стамотология поликлиникаси.