Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Фармацевтика соҳаси мутахассисларини мавзуий малака ошириш курсларига таклиф этади.
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Фармацевтика соҳаси мутахассисларини   мавзуий малака ошириш курсларига    таклиф этади.

4 ноября 2022 г. 14:24

“Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар” - (GxP)  мавзуий  малака ошириш ўқув курсларида мутаҳассисларни тегишли давлат стандартлари ва фармацевтика соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган таълим асосида олиб бориш ташкил этилган. Маъруза ва машғулотлар соҳанинг малакали фан докторлари ва фан номзодлари томонидан олиб борилади  қуйидаги йўналишлар бўйича :

  1. Яхши дорихона амалиёти ( GPP )
  2. Яхши дистрибутция амалиёти  (GDP)
  3. Яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)
  4. Яхши клиника амалиёти (GCP)
  5. Яхши лаборатория амалиёти (GLP)
  6. Яхши Фармаконазорат амалиёти  (GVP)
  7. Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласининг қонуний асослари
  8. ISO-13485 (GOST ISO 13485-2017)  Тиббий маҳсулотлар. Сифатни бошқариш тизимлари. Тартибга солиш мақсадларига қўйиладиган талаблар.

  Малака ошириш курси тамомлаган тингловчиларга  сертификат  тақдим этилади.

! 36 соатлик курслар учун   -  966.000 сўм.

! 72 соатлик курслар учун  -  1.666.000 сўм.

Тақдим этиладиган хужжатлар: Корхона ёки жисмоний шахс номидан институт директори номига хат ёки ариза, унга диплом ва паспорт нусхаси илова қилинади.

Ариза ва ҳужжатларни PDF шаклда tashrivs@umail.uz электрон манзилига, телефон/телеграмга – (97)485-88-98 юборилади ёки институт малака ошириш курси маъмуриятига тақдим этишингиз сўралади.

 

       Институт манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 37 уй.  

      Мурожаат учун телефонлар: 71-207-79-53                                                       

                                                        97-485–88-98.