ТОШВЗИТИ ВА "WALVAX"  ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
ТОШВЗИТИ ВА "WALVAX"  ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

15 августа 2025 г. 10:41

ТОШВЗИТИ ВА "WALVAX"  ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

ТОШВЗИТИ ВА "WALVAX"  ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Хитой Халқ Республикасининг Юннан провинсияси, Кунминг шаҳрида жойлашган "WALVAX" компанияси бош офисида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳамда "WALVAX" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув доирасида ТошВЗИТИ делегацияси "WALVAX" компаниясининг, вакцина ишлаб чиқариш корхонаси ва лабораторияларига ташриф буюриб, вакциналарни ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Жараённинг ҳар бир босқичи, хомашё тайёрлашдан тортиб сифат назоратигача, мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, ишлаб чиқаришда қўлланилаётган замонавий технологиялар, инновацион ёндашувлар ва халқаро стандартларга мослаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Куннинг иккинчи қисмида томонлар вакцина ишлаб чиқиш бўйича қўшма ташаббуслар ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Учрашув давомида халқаро тажрибаларни ўзаро алмашиш, илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиш ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Имзоланган меморандум икки томонлама илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Ҳужжат келгусида биргаликда инновацион илмий лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро миқёсда вакцина ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Бу эса нафақат икки ташкилот, балки глобал соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши кўзда тутилган.