ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ: ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ: ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18 августа 2025 г. 14:04

ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ: ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

ЎЗБЕКИСТОН – ХИТОЙ: ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг Хитойга навбатдаги илмий-ҳамкорлик сафари давом этмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда халқ табобатига бўлган эътибор сезиларли даражада ортиб бормоқда. Бу жараён, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган қарорда халқ табобатининг самарадор ва хавфсиз усулларини замонавий тиббиёт тизимига изчил интеграция қилиш, мутахассислар малакасини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 15 август куни Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ малакали мутахассислари ҳамда қатор илмий ва тиббий муассасалар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикасининг “Суджоу” шаҳрида жойлашган Анъанавий тиббиёт академиясига ташриф буюрди.

Академия томонидан делегация аъзоларига, Хитой халқ табобатининг бой тарихи, бугунги фаолияти ва келажак истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, меҳмонлар игнатерапия, мокситерапия, мануал массаж каби даволаш усуллари, амалда қўлланилаётган бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида икки мамлакат мутахассислари халқ табобатини ривожлантириш, тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тиббиёт ва фармасевтика соҳасидаги илмий-амалий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқ табобатини замонавий тиббиёт билан уйғунлаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтаришда улкан пойдевор бўлади.