ИННОВЕНТ БИОЛОГИСС ВА ТОШВЗИТИ ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ
Innovent Biologics компаниясида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти делегацияси иштирокида илмий семинар ўтказилди.
Семинарда биофармацевтика соҳасидаги долзарб мавзулар кўриб чиқилди. Компания томонидан ўтказилган тақдимот ва маърузаларда дориларнинг ишлаб чиқариш босқичлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Innovent Biologics вакиллари компаниянинг 14 йиллик фаолияти, халқаро ҳамкорлик йўналишлари ва йирик лойиҳалари ҳақида маълумот тақдим этдилар. Компания асосан диабет ва саратон касалликларига қарши дорилар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда Америка, Англия ва бошқа нуфузли фармацевтика компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ташриф давомида ТошВЗИТИ вакиллари компаниянинг бинолари, лабораториялари ва ишлаб чиқариш марказлари билан ҳам яқиндан танишди.
Учрашув якунида ТошВЗИТИ делегацияси ўзининг қўшимча таклиф ва ташаббусларини тақдим этди. Томонлар ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини муҳокама қилдилар ва уни имзолаш келгусида режалаштирилган.
Ушбу учрашув фармацевтика соҳасида янги илмий ҳамкорлик йўналишларига замин яратди.