ТОШВЗИТИ ДА ҲАШАР ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашарлари бўлиб ўтди.
Шу доирада Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида ҳам ободонлаштириш ва тозалаш бўйича ҳашар ташкил этилди.
Тадбир давомида институт ҳовлиси ва атроф ҳудудлари тартибга келтирилди, санитария-гигиена ҳолати янада яхшиланди.
Институт ходимлари жамоавий ҳамкорлик ва бирдамлик руҳида фаол қатнашиб, ҳудудни янада обод ва файзли қилишга муносиб ҳисса қўшдилар.
Бундай ташаббуслар нафақат институт ҳудудини чиройли ва қулай қилиш, балки жамоада бирдамлик ва масъулият туйғусини кучайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.