ФТРА ҳузуридаги Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими Марат Маъмуров жорий йилнинг сентябрь ойида Франциянинг Париж-Сакле Университетида (ARWU топ-13) "Дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотларини такомиллаштириш" мутахассислиги бўйича таълим олишга юборилди.