Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида “Фармация, иммунитет ва вакцина. Долзарб муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида “Фармация, иммунитет ва вакцина. Долзарб муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

22 декабря 2023 г. 8:55

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида “Фармация, иммунитет ва вакцина. Долзарб муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

Унда ТошВЗИТИ илмий лабораториялари ходимлари, вакцина, зардоблар, биопрепаратлар, биотехнологиялар соҳасида фаолият кўрсатаётган  илмий муассасалар вакиллари,  фармацевтика, тиббиёт, биология, биотехнология ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган маҳаллий олимлар, изланувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар иштирок этдилар.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад, Вакцина, зардоб ва бошқа биопрепаратларни яратиш борасида хорижий илғор тажрибалар тўғрисида маълумот олиш,  ТошВЗИТИ ва Республикамизнинг бошқа илмий марказлари томонидан  бу соҳада амалга оширилаётган илмий ишлар натижаларини ёритиш, ТошВЗИТИ докторантларининг илмий тадқиқот ишлари натижасида олинган дастлабки натижаларни  муҳокама қилиш, соҳага ёш олимлар, изланувчиларни жалб қилиш, вакцина-зардоб иши, фармацевтика биотехнологиялари бўйича фаолият юритаётган мутахассисларни тажриба, малака ва хабардорлигини оширишдан иборат.