Маматмусаева Нилуфар Эркиновнанинг 15.00.01–дори технологияси ихтисослиги фармацевтика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган "Силга қарши биомайрин препарати ҳамда вирусга қарши госсипол асосидаги дори препаратларининг капсула дори шаклининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш" мавзусидаги диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.