Илмий ҳамкорлик йўлида янги босқич: Тошкент Вакцина ва Зардоблар институти ҳамда Эроннинг "Paster" институти ўртасида меморандум имзоланди
Илмий ҳамкорлик йўлида янги босқич: Тошкент Вакцина ва Зардоблар институти ҳамда Эроннинг "Paster" институти ўртасида меморандум имзоланди

15 мая 2025 г. 11:55

Илмий ҳамкорлик йўлида янги босқич: Тошкент Вакцина ва Зардоблар институти ҳамда Эроннинг "Paster" институти ўртасида меморандум имзоланди

Илмий ҳамкорлик йўлида янги босқич: Тошкент Вакцина ва Зардоблар институти ҳамда Эроннинг Paster институти ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент Вакцина ва Зардоблар Илмий-тадқиқот институти, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Эрон Ислом Республикасининг нуфузли Paster институти ўртасида халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум қуйидаги асосий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни назарда тутади:

Докторантларга илмий раҳбарлик қилиш ва қўшма тадқиқотлар олиб бориш

Илмий-тадқиқот фаолиятида тажриба алмашиш

Халқаро грантларда қўшма лойиҳалар билан иштирок этиш

Инновацион изланишлар ва технологик платформалар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш

Имзоланган ушбу меморандум нафақат икки мамлакат илмий муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди, балки фармацевтика ва биотиббиёт соҳаларидаги янги ютуқлар учун мустаҳкам пойдевор яратади.