Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва International Vaccine Institute (IVI, Koreya) ўртасида ҳамкорлик ташаббуси
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳамда Корея Республикасида жойлашган International Vaccine Institute (IVI,) ўртасида вакциналар ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
Вакцина яратиш технологияларини жорий этиш;
Илмий тадқиқотлар ва тажриба алмашиш;
Ёш мутахассисларни тажриба алмашиш учун юбориш;
Қўшма лойиҳалар ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш;
Танишув доирасида ҳар икки институтнинг фаолияти тақдимоти ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Ушбу ташаббус Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.