Эроннинг Авиценна институти билан халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим қадам
Эрон Республикасининг Теҳрон шаҳрида жойлашган Авиценна илмий-тадқиқот институтига Ўзбекистон – Эрон халқаро форуми доирасида Ўзбекистон делегацияси, жумладан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти вакиллари ташриф буюрди.
Учрашувда қуйидаги йўналишларда келишувга эришилди:
Хомашё базасини шакллантириш ва етказиб бериш;
Оқсиллар ва антитаналарни синтез қилиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
Биотехнология, моноклонал антитаналар ва бионанотехнологиялар соҳасида ҳамкорлик;
Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Авиценна институтида малака ошириши;
Халқаро грант лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва уларда иштирок этиш;
Томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Ҳамкорлик биотехнология ва фармацевтика соҳаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.