Илмий-техник кенгаш бўлиб ўтди
Илмий-техник кенгаш бўлиб ўтди

19 мая 2025 г. 15:42

Илмий-техник кенгаш бўлиб ўтди

Илмий-техник кенгаш бўлиб ўтди

2025 йил 19 май, Душанба куни Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида илмий-техник кенгаш бўлиб ўтди.

Кенгашда А. Ашуров ва Ф. Тўхтаевнинг Эрон Ислом Республикасига хизмат сафари юзасидан ҳисобот тақдим этилди.

Сафар давомида қуйидаги муҳим келишувлар амалга оширилди:

Paster институти – инновацион илмий ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Avitsenna институти – биотехнология, оқсиллар ва антитаналар соҳасида қўшма тадқиқотлар
Tehron университети – робот техника ва интеллектуал тиббиёт йўналишларида ҳамкорлик
TECI-CO компанияси – вакцина ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш бўйича амалий ҳамкорлик каби турли масалалар муҳокама қилинди.

Кенгашда лаборатория мудирлари ва ёш илмий ходимлар фаол иштирок этдилар.

Илмий-техник кенгашда натижалар муҳокама қилиниб, келажак режаларига асос яратилди.