Асаб касалликларини табиий ўсимликлар билан самарали даволашнинг янгича услуби ишлаб чиқилмоқда
Асаб касалликларини дори-дармонларсиз даволаш мумкинми?
Бу борада Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг мустақил изланувчиси Азимжонова Дилафруз Шавкатбек қизи томонидан инновацион тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Унинг изланишлари доривор ўсимликларга асосланган, инсон организмига зарар етказмайдиган, табиий биофаол моддалар ёрдамида асаб тизимини барқарорлаштириш ва тиклашга қаратилган.