Биопрепаратлар Бўйича Халқаро Семинар!
Пойтахтнинг марказида жойлашган Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида
“Биопрепаратлар: профилактика, ташхис, даволаш” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — биофармацевтика соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва ёш олимлар изланишларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Семинарга ҳатто Зоом платформаси орқали ҳам Япония, АҚШ, Эрон, Перу каби давлатлардан етакчи олимлар иштирок этди.
Республиканинг илмий муассасалари вакиллари, ёш тадқиқотчилар ҳам қатнашди.
Илмий тақдимотлар давомида:
Биохавфсизлик, табиий препаратлар, диагностика усуллари, инновацион вакциналар, ва биотехнологик ёндашувлар муҳокама қилинди.