“Илмий алмашинув — халқаро ҳамкорлик пойдевори”
“Илмий алмашинув — халқаро ҳамкорлик пойдевори”

23 мая 2025 г. 14:36

“Илмий алмашинув — халқаро ҳамкорлик пойдевори”

“Илмий алмашинув — халқаро ҳамкорлик пойдевори”

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти яна бир халқаро ташрифни амалга оширди.

Қозоғистон Республикаси Астана Тиббиёт Университетининг фармацевтика факультети 4-босқич талабалари, катта ўқитувчиси бошчилигида ушбу илмий масканга Ўзбекистонга ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташриф буюришди.

Талабалар институт ҳудудидаги илонлар сақланадиган бўлимда заҳарли илонларнинг сақланиши, озиқланиши ва заҳар олиниши каби ноёб илмий-технологик жараёнларни кўздан кечиришди.

Институт мутахассиси меҳмонларга чуқур маълумот бериб, ўз билим ва тажрибасини улашди. Талабалар эса бу ноёб тажрибадан чуқур таассуротларга эга бўлдилар.

Шунингдек, меҳмонлар институтнинг замонавий лабораторияларини кўздан кечиришди, ҳамда куни кеча бўлиб ўтган халқаро илмий семинарда иштирок этиб, илмий муҳитдан бевосита баҳраманд бўлишди.