Ҳамкорлик сари янги қадам!
Ҳамкорлик сари янги қадам!

11 июня 2025 г. 9:52

Ҳамкорлик сари янги қадам!

Ҳамкорлик сари янги қадам!

Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда Тошкент Вакцина ва Зардоблар Илмий-Тадқиқот Институти вакиллари Эроннинг нуфузли илмий муассасалари билан мулоқот олиб бордилар.

Зоом платформаси орқали ўтган вебинар давомида:
илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик имкониятлари,
қўшма лойиҳалар устида ишлаш,
мутахассислар алмашинуви ва тажриба орттириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон томондан Агентлик ва унга қарашли учта илмий-тадқиқот институти вакиллари, Эрон томонидан эса фармация ва тиббиёт соҳасидаги етакчи олийгоҳлар ва марказлар мутахассислари иштирок этдилар.

ТошВЗИТИ учун халқаро илмий алмашинув ва ҳамкорлик — устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Мазкур учрашув икки томонлама манфаатли алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам замин яратди.