ТошВЗИТИ ва Эроннинг "Paster" институти ўртасида илмий амалиёт йўлга қўйилади
Бугун Тошкент Вакцина ва Зардоблар Илмий-Тадқиқот Институти вакиллари Эроннинг нуфузли "Paster" институти билан Зоом платформаси орқали онлайн учрашув ўтказди.
Учрашувнинг асосий мавзуси —
илмий амалиёт (стажировка) дастурларини йўлга қўйиш ва ёш кадрлар малакасини ошириш масалалари бўлди.
Яқин келажакда ТошВЗИТИ ёш олимлари ва тадқиқотчилари Эрондаги илғор лабораторияларда бевосита амалий тажриба орттириш, ўз билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштириш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, қуйидагилар муҳокама қилинди:
Қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш
Кадрлар малакасини ошириш
Ваксина ҳамда зардоблар соҳасида тажриба алмашинуви
Илмий семинарлар, тренинглар ва мастер-класслар ташкил этиш
Ушбу халқаро тажриба алмашинуви институт фаолиятини янада самарали ташкил этиш учун муҳим замин яратади.