ТОШВЗИТИ да устоз ва шогирдлар учрашуви бўлиб ўтди
ТОШВЗИТИ да устоз ва шогирдлар учрашуви бўлиб ўтди

30 июня 2025 г. 10:18

ТОШВЗИТИ да устоз ва шогирдлар учрашуви бўлиб ўтди

ТОШВЗИТИ да устоз ва шогирдлар учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот Институтида иммунология лабораторияси мудири, узоқ йиллардан буён илмий изланишлар ва устозлик фаолиятини самарали давом эттириб келаётган профессор Наримон Гулямов билан шогирдлар учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда институтда фаолият олиб бораётган устоз ҳамда турли йилларда унинг қўл остида илмий изланиш олиб борган шогирдлар иштирок этдилар. Тадбир давомида илмий-тадқиқот соҳасидаги янги ғоялар, қўшма лойиҳалар, долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Профессор Наримон Гулямов ўз фаолияти давомида нафақат илмий ишланмалар муаллифи, балки мустаҳкам илмий мактаб эгаси сифатида ҳам эътироф этилган. Унинг раҳбарлигида кўплаб иқтидорли ёшлар шаклланган бўлиб, улар бугунги кунда республика ва халқаро миқёсда илмий-тадқиқот фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Учрашув давомида шогирдлар устозга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиром, йиллар давомида кўрсатилган илмий йўл-йўриқ, инсоний ғамхўрлик ва сабр-тоқат учун миннатдорлик изҳор этдилар. Тадбир самимий мулоқот, илмий фикр алмашув ва эсдалик лаҳзаларга бой тарзда ўтди.

Субат доирасида профессор Наримон Гулямовнинг фаолияти, устоз-шогирдлик анъаналари, илмий изланишлари ва шогирдлар билан биргаликда юртимиз илм-фанига қўшган ҳиссасини ёритувчи махсус кўрсатув ҳам тасвирга олинди.

Ушбу видеоматериал тез орада кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган.