1 ИЮЛЬ — ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР МОНИТОРИНГИ КУНИ
Бугун Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида навбатдаги илмий мониторинг бўлиб ўтди.
Мақсад — докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий фаолиятини баҳолаш, шаффофликни таъминлаш ва илмий салоҳиятни ошириш.
Мониторинг қуйидаги йўналишларда олиб борилди:
Дори технологияси
Микробиология ва вирусология
Аллергология ва иммунология
Биотехнология
Ҳар бир изланувчи диссертация мавзуси, илмий мақолалари, конференциялардаги иштироки ва тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот тақдим этди.
Жараён давомида ҳар бир изланувчининг диссертация мавзусига доир режаси, илмий мақолалари, конференциялардаги иштироки, семинар маърузалари ва илмий натижалари юзасидан батафсил таҳлил қилинди. Ҳисоботлар ёзма ва презентация шаклида тақдим этилди.
Тақдимотлар чоғида илмий раҳбарлар ва соҳа мутахассислари томонидан мавзулар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, таклиф ва тавсиялар берилди. Айрим изланишлар атрофида очиқ муҳокамалар ҳам ташкил этилди.
Мазкур мониторинг — институтда илмий салоҳиятни ошириш, ёш олимлар фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш ва уларни халқаро илмий майдонга тайёрлаш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади.
Илмий изланишлар давом этмоқда. Ҳар бир изланиш — соғлом жамият сари ташланган навбатдаги қадамлардир.