ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ КАПСУЛА: “KARDIOGERB” БЎЙИЧА ИЛМИЙ МУҲОКАМА ЎТКАЗИЛДИ
ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ КАПСУЛА: “KARDIOGERB” БЎЙИЧА ИЛМИЙ МУҲОКАМА ЎТКАЗИЛДИ

10 июля 2025 г. 15:01

ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ КАПСУЛА: “KARDIOGERB” БЎЙИЧА ИЛМИЙ МУҲОКАМА ЎТКАЗИЛДИ

ЮРАК УЧУН ФОЙДАЛИ КАПСУЛА: “KARDIOGERB” БЎЙИЧА ИЛМИЙ МУҲОКАМА ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида

3-курс таянч докторанти Ишонқулова Наргиза Ферузжоновна томонидан тайёрланган PhD диссертацияси —

“Биологик фаол қўшимча Кардиогербъ капсуласининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий иш юзасидан лабораториялараро илмий муҳокама бўлиб ўтди.

Мазкур тадқиқот дори технологияси ихтисослигига оид бўлиб, фармацевтика саноатида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш йўналишида олиб борилган муҳим илмий-амалий изланишлардан бири сифатида баҳоланди.

Илмий муҳокамада институтнинг лаборатория мудирлари, етакчи олимлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар иштирок этиб, тадқиқот иши юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.

Ушбу лабораториялараро муҳокама ТошВЗИТИда олиб борилаётган инновацион изланишларнинг амалий натижага йўналтирилганлигини яна бир бор тасдиқлади.