ТОШВЗИТИ ЖАМОАСИ УГАМ ОРОМГОҲИДА
ТОШВЗИТИ ЖАМОАСИ УГАМ ОРОМГОҲИДА

16 июля 2025 г. 11:52

ТОШВЗИТИ ЖАМОАСИ УГАМ ОРОМГОҲИДА

ТОШВЗИТИ ЖАМОАСИ УГАМ ОРОМГОҲИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон Фармонига биноан, ҳар ойнинг иккинчи шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланган. Шу муносабат билан Тошкент Вакцина ва Зардоблар Илмий-Тадқиқот Институти жамоаси навбатдаги дам олиш кунларини Угам оромгоҳида — тоғлар ва дарё бағридаги сокин, гўзал табиат қўйнида ўтказди.

Ушбу сафар — Угам дарёсининг шовуллаган тиниқ шаффоф суви, тоғнинг мусаффо ҳавоси, атрофдаги сукунат ва табиат манзаралари билан уйғун ҳолда ўтди.

Очиқ осмон остида ёқимли тонгги суҳбатлар, ҳамкасблар ўртасидаги илиқ фикр алмашинуви, жамоа аъзоларини бир-бирига янада яқинлаштирди.

 

Бу сафар фақат ҳордиқ эмас эди — бу руҳий тикланиш, жамоавий бирлик, ва энг муҳими, эртанги иш кунларига илҳом билан қайтиш бўлди.