ХИТОЙНИНГ “WALVAX КОМПАНИЯСИ” БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАШГА КЕЛИШИЛДИ
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Хитой билан навбатдаги муҳим учрашуви “WALVAX компанияси” вакиллари билан зоом платформаси орқали ўтказилди. Бу икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги иккинчи расмий учрашув ҳисобланади.
Учрашув доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди:
1. 2025 йил 7–27 август кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган семинар давомида “WALVAX компанияси”нинг лабораторияларига ташриф буюриш;
2. Вакцина ишлаб чиқариш бўйича замонавий платформа яратиш, технологиялар алмашинуви ва қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш;
3. Илмий ҳамкорликни ҳуқуқий асосда мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро меморандуми тузиш.
Ҳамкорлик босқичма-босқич амалга оширилади:
• 1-босқич: ишлаб чиқариш имкониятларини техник ва илмий жиҳатдан баҳолаш;
• 2-босқич: биринчи йилда синов ишлаб чиқариш ва тайёргарлик босқичларини бошлаш;
• 3-босқич: 4 йилдан 8 йилгача бўлган истиқболда тўлиқ ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини шакллантириш.
Ҳозирда меморандум лойиҳаси тайёрланган бўлиб, томонлар уни имзолаш арафасида турибди.
“WALVAX компанияси” билан стратегик шериклик ТошВЗИТИ илмий салоҳияти ва халқаро кўламдаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиради.