ТОШВЗИТИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАСТЕР-КЛАСС БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Тошкент ваксина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида докторантлар ва ёш изланувчилар учун навбатдаги илмий-амалий мастер-класс ўтказилди.
Спикер: ф.ф.д., доцент Фозилжонова Малика Шухратжоновна айнан ушбу машғулотда “Илмий-тадқиқот ишларини расмийлаштириш тартиби, ҳимояга тайёрлаш, меъёрий ҳужжатлар ва ҳимоя жараёнининг босқичлари” мавзусида муҳим маълумотлар билан иштирокчиларни таништирди.
Тадбир иштирокчилари қаторида институт докторантлари, мустақил изланувчилар, катта ва ёш олимлар ҳамда илмий раҳбарлар бўлди.
Мастер-класс давомида қуйидаги йўналишлар ёритилди:
– Диссертация мавзусини танлаш ва асослаш мезонлари
– Илмий раҳбар билан самарали ҳамкорлик тамойиллари
– Меъёрий ҳужжатлар тўпламини тўғри расмийлаштириш тартиби
– Ҳимоя учун диссертацияни тақдим этиш босқичлари
– Илмий кенгашга тайёргарлик ва савол-жавоблар босқичи ҳақида сўз борди.
Очиқ мулоқот якунида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган долзарб саволларга батафсил ва асосли жавоблар олди.
Мазкур мастер-класс изланишлар йўлида қадам ташлаётган ёшлар учун катта тажриба мактаби бўлди ва барча томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.