ТОШВЗИТИДА "PhD" ДИССЕРТАЦИЯЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
ТОШВЗИТИДА "PhD" ДИССЕРТАЦИЯЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

26 июля 2025 г. 11:58

ТОШВЗИТИДА "PhD" ДИССЕРТАЦИЯЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ИЛМИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

22 июль куни Тошкент Вакцина ва Зардоблар Илмий-Тадқиқот Институтида PhD илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациялар юзасидан навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда институт тадқиқотчиси Мирзоҳид Акбаралиев “Erexy miliaris  илон оқсил гидролизати технологиясини такомиллаштириш ва унинг инъексион дори шаклини яратиш” мавзусидаги илмий изланишини тақдим этди. Диссертация дори технологияси ва биотехнология ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори, профессор Камилов Ҳусан Маъсудович ҳамда кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим Ингамов Ўткир Қудратиллаевич раҳбарлигида тайёрланган.

Шунингдек, докторант Наргиза Ишонқулова томонидан “Биологик фаол қўшимча "Kardiogerb" капсуласининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий иш тақдим қилинди. Ушбу изланиш дори технологияси ихтисослигига оид бўлиб, у фармацевтика фанлари номзоди, катта илмий ходим Ашуров Абдураҳмон Акбаралиевич илмий раҳбарлигида амалга оширилган.

Семинар давомида етакчи олимлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар фаол иштирок этди. Тақдимотлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва илмий таклифлар билдирилди.