Азизов Шавкатжон Исматжон ўғли

Азизов Шавкатжон Исматжон ўғли

Директор

                       Азизов Шавкатжон Исматжон ўғли

Азизов Шавкатжон Исматжон ўғли 1991-йил 3-октябрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати — ўзбек.

2006-йилда Тошкент шаҳридаги “Ором” УЎТТББММ ўрта мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган.

2006–2009-йилларда Тошкент кимё технология институти қошидаги лицейда таълим олган.

2009–2014-йилларда Тошкент фармацевтика институтида (бакалавриат) таҳсил олган.

2013-йилда “Ибн Сино” номли Давлат стипендияси соҳиби бўлган.

2014–2016-йилларда Тошкент фармацевтика институтининг “Фармацевтик кимё ва фармакогнозия” йўналишида (магистратура) таълим олган.

2013–2016-йилларда “Дори–Дармон” АКнинг 57-сон дорихонасида фармацевт ва провизор лавозимларида фаолият юритган.

2014-йилда Тошкент фармацевтика институтининг Тошкент тиббиёт академияси қошидаги ҳарбий факультетида ўқиб, заҳирадаги лейтенант унвонига эга бўлган.

2013–2016-йилларда Тошкент фармацевтика институти Талабалар илмий жамияти раиси вазифасини бажарган.

2016–2020-йилларда Жанубий Корея Республикаси Чангвон Миллий Университетида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (Ph.D.) даражасини олган.

2020-йил апрелдан 2020-декабр охиригача Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти катта илмий ходими

2021–2023 йиллар — Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти докторанти

2023–2025 йиллар — Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти

2025-йил августдан — Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти директори