Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2023 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга қабул эълон қилади
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2023 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга  қабул эълон қилади

26-Sentabr, 2022-yil 15:53

 

  1. Таянч докторантура (PhD) га:

 

1. Шифр: 03.00.12  - Биотехнология- 3та ўрин.

2. Шифр:03.00.04   - Микробиология  ва вирусология-1 та ўрин.

3. Шифр: 15.00.01 - Дорилар технологияси-2та ўрин.

 

Таянч докторантура  довогарларига қўйиладиган талаблар:

        Олий таълим тўғрисида диплом, магистрлик дипломи (мутахасислик бўйича) бўлган, илмий журналларда  танланган мутахасислик  бўйича илмий иши натижалари эълон қилинган энг камида битта  мақоласи бўлган шахслар.

      Давогарлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: институт номига ёзилган ариза; меҳнат дафтарчаси нусхаси; олий таълим ва магистратурани тугатганлиги ҳақида диплом; тил билиш бўйича миллий (IELTS ) ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, эълон қилинган илмий ишлар рўйхати ва улар нусхаси.

 

  1. Докторантура (DSc) га:

 

 1.Шифр: 15.00.01  - Дори технологияси  - 1та ўрин

 

Докторантура  довогарларига қўйиладиган талаблар:

         Фан номзоди,  фалсафа доктори  ёки унга тенглаштирилган чет элларда олинган  илмий даражасига эга  бўлган  шахслар. 

Давогарлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: институт номига ёзилган ариза; объективка-маълумотнома; меҳнат дафтарчасининг қабул қилинган тартибда тасдиқланган  нусхаси (ишловчи давогарлар учун); олий таълим, номзодлик, фалсафа доктори  ёки унга тенглаштирилган чет элларда олинган  илмий даражаси  ҳақида дипломлар нусхалари; бажарилиши режалаштирилаётган докторлик диссертации (Dsc)  илмий  мавзуси бўйича доклад; чоп этилган илмий ишлар рўйхати ва нусхалари.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги  304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига Ягона электрон тизим phd.mininnovation. uz)  орқали онлайн ҳужжатлар топшириш бошланди.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.