Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4899-сон қарорининг 5-иловаси “Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини такомиллаштириш дастури”нинг 5 банди “Институтнинг Илмий кенгаши таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш” талаби ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида Илмий кенгаш таркиби шакллантирилди ва кенгаш ўз иш фаолиятини тасдиқланган иш режаси бўйича хар ойнинг охирги пайшанба куни олиб бормоқда. Кенгашда институтнинг долзарб масалалари мухокама қилинади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.