“Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ТошВЗИТИ Кенгашининг қарори қабул қилинди.
“Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ТошВЗИТИ Кенгашининг қарори қабул қилинди.

12-Noyabr, 2021-yil 19:14

“Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ТошВЗИТИ Кенгашининг қарори қабул қилинди.

“Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журнали – тиббиёт,  фармация, вакцина ва зардоблар иши, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) каби йўналишлардаги амалий-услубий характердаги мақолалар чоп этиладиган босма журнал.
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида, бир йилда 4 марта институт расмий сайтида журналнинг расмий домени орқали янгиланиб эълон қилиб борилади.
Ҳозирги кунда илмий-амалий электрон журналлар чет элнинг етакчи университетларида кенг жорий қилинган. Ахборотлашган жамиятнинг шаклланиб бориши билан умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар негизида ташкил қилинаётган оммавий ахборот воситаларининг салмоғи ортиб бормоқда. Бу турдаги нашрларнинг кенг амалиётга жорий этилиши нафақат ахборотларни тезкор етказиб беришни оширади, балки қоғоздан ҳам самарали фойдаланишга олиб келади.
2021 йил 02-июнда Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаси давлат рўйҳатида 1194- рақамли гувоҳнома билан руйҳатга олинган.
 Республикамизнинг етук олимлари ва амалиётчиларининг нуфузли илмий ишлари натижалари билан ёш олимлар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчиларни яқиндан таништириб бориш ҳамда республикамизнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида эришилаётган инновацион ютуқларини оммага тезкорлик билан етказиб бериш ушбу илмий-амалий журналнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Журналнинг Интернет ахборот тармоғидаги манзили “www.............uz” деб номланади.
Таҳририят манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси, 37-уй.
    2. Мақолаларни тақдим этиш шартлари

     1. Илмий мақолалар мавзуси “Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журналининг “Бўлимлар” номли рукнида келтирилган йўналишларнинг бирортасига мос келиши шарт.
     2. Мақола электрон вариантда ва қоғоз шаклида топширилиб муаллиф томонидан имзоланган бўлиши керак. Мақола матнига қўйилган талабларни юклаб олишингиз мумкин.   
    3. Мақолалар ўзбек, рус ёки  инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
    4. Мақолада кўтарилаётган муаммо аниқ ўрганилган, мавзу назарий- услубий жиҳатдан пухта бўлиши керак; кўрсатилаётган манбаларнинг ишончлилиги асосланган бўлиши лозим. Қўйилган масалани ечишга муаллиф ёндашуви, олинган асосий натижалар, хулоса ва таклифлар ихчам, тушунарли қилиб баён этилиши зарур.
     5. Ўзбек тилидаги ў, ғ, қ, ҳ каби ҳарфлар илмий мақола матнида гаплар таркибида тўлиқ ёзилиши шарт. Акс ҳолда илмий мақола таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
     6. Мақола тегишли фан йўналиши бўйича ташкилотнинг акт экспертиза хулосаси билан бирга қабул қилинади. Шу билан бирга, таҳририят мақолани қўшимча равишда тақризга тақдим этиши ва ушбу тақриз натижалари асосида мақолани чоп этиш масаласи бўйича тегишли қарорга келиши мумкин.
     7. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
“Фармация, иммунитет ва вакцина” илмий-амалий журнали талаблари
 
 “Фармация, иммунитет ва вакцина”  илмий-амалий журнали – фармацевтика ва тиббиётга оид амалий-услубий характердаги мақолалар чоп этиладиган журнал.
Журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида, бир йилда 4 марта институт расмий сайтида журналнинг расмий домени орқали янгиланиб эълон қилиб борилади.
Илмий мақолаларга қўйиладиган талаблар:
    • Ўзбек тилидаги мақолаларнинг расмийлаштириш тартиби _____
    • Рус ва инглиз тилидаги мақолаларни расмийлаштириш тартиби______
    • Таҳририятга электрон варианти ҳамда қоғоз нусхалари топширилади.
    • Мақола матни билан бирга муаллиф ҳақидаги тўлиқ маълумотлар берилиши керак.
    • 
    • Фамилия, исм, шариф
    • Иш жойи (ОТМ, кафедра номи)
    • Лавозими, илмий даража, унвон
    • Телефон рақамлари
    • Мақола ҳақида қисқача аннотация икки тилда (ўзбек, инглиз) ҳамда икки тилда (рус, инглиз) таянч сўз ва иборалар бўлиши керак.

Мақолалар Таҳрир кенгаши раиси муовини, бош муҳаррир ёки журнал масъул котибига топширилиши керак. 
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси, 37-уй.
e-mail: vak.immun@mail.ru
    3. Таҳририят раҳбарияти 

Таъсисчи: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти
 


Бош муҳаррир 
фармацевтика фанлари доктори, профессор 
ХУСАН МАСУДОВИЧ КАМИЛОВ
  
Журнал  масъул котиби
фармацевтика фанлари номзоди, доцент 
МАЛИКА ШУХРАТДЖАНОВНА ФОЗИЛЖОНОВА

 

Таҳрир ҳайъати:


ф.ф.н. АШУРОВ А.А.- 
проф. МАХМУДЖАНОВА К.С.- 
проф.ГУЛЯМОВ Н....-  
проф. МАМАТКУЛОВ И.Х.- 
проф.ЭШБОЕВ Э.Х.- 
проф. ТУРСУНХОДЖАЕВА Ф.М.- 
проф. САЪДУЛЛАЕВ Ш.Ш.- 
проф.ИГНАТОВ Е...- 
проф. ОЛИМОВ Н.О.- 
ф.ф.д. ШАРИПОВА И.Ш.- 
ф.ф.н. ФОЗИЛЖОНОВА М.Ш.(масъул котиб), 
проф. ҚАМБАРОВ Х.Д.- 
КАРИЕВ С.Х.- 
ОТАБЕКОВ Н....- 
проф.ДАВРОНОВ Қ...- 
проф.ЭГАМБЕРДИЕВ Н.Б.- 
проф. АМИНОВ С.Д.- 
т.ф.д.СУЯРОВ А.А.-
ф.ф.д., проф. ФЛИСЮК Е.В.(Санкт-Петербург), 
проф. ДАТХАЕВ У.М. (Қозоғистон), 
проф.САКИПОВА З.Б. (Қозоғистон), 
проф.БАРАНОВА И.И. (Украина),