Тошкент вакцина ва зардоблар илмий - тадқиқот институти биопрепаратлар лабораторияси катта илмий ходими, Тошкент фармацевтика институти докторанти Фозилжонова Малика Шухратджановна Тошкент вакцина ва зардоблар илмий - тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.04/30.09.2022.Fаг.134.01 рақамли Илмий кенгашида 15.00.01 - Дори технологияси ихтисослиги бўйича фapмaцeвтикa фaнлapи дoктopи (DSc) илмий даражасини олиш учун «Маҳаллий хомашёлардан янги асос олиш ва унинг иштирокида суртмалар технологияларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация ишини муддатидан олдин ҳимоя қилди.
Фозилжонова Малика Шухратджановнага Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан (2023 йил 4 июлидаги 340/1 –сон баённомаси) Фapмaцeвтикa фaнлapи дoктopи (DSc) илмий даражаси берилди.
Фозилжонова Малика Шухратджановнага 2023 йилнинг 8-августида институт директори, илмий кенгаш котиби А.А.Ашуров ва илмий кенгаш раиси, фармацевтика фанлари доктори, профессор Х.М.Комиловлар фан доктори дипломини тантанали равишда топширдилар ва илм поғонасида янада юксак чўққиларга эришиши, илми бунданда зиёда бўлишини тиладилар.