Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг асосий тадқиқот йўналишлари инфекция касалликларига қарши профилактика, диагностика, дори воситалари ва препаратларини яратиш, уларнинг ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. Бу борадаги ишларни кучайтириш ва ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.