Институт директори А.Ашуров доктор Sarfaraz K.Niaziга институт фаолияти бўйича маълумот берди, институт олимлари томонидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган илмий тадқиқот ишлари, илмий ишланмалар, тижоратлаштириш ишлари билан таништирди.
Доктор Niazi дори, дармон, биопрепаратлар ишлаб чиқаришда биотехнология, ген инжинерия йўналишининг аҳамияти, турли юқумли ва долзарб бўлган соматик касалликлар - онкологик, аллергик, қандли диабет, аутизм ва бошқа касалликларни даволаш, уларни келиб чиқишини -ривожланишини олдини олиш борасида АҚШ олиб борилаётган ишлар юилан таништирди.
Учрашувда доктор Niazi институт лабораторияларига кириб, уларнинг фаолияти билан танишди ва икки нафар ёш олимларни АҚШда малака ошришига кўмаклашишга ҳамда жорий йилда ўтказиладиган конференцияда доктор Niazi маъруза билан иштирок этиши келишиб олинди.