«Бифидумбактерин НИИВС» лиофил қуритиш усулида ҳосил бўладиган тирик бифидобактериялардаги антагонистик фаол
хужайраларнинг қуруқ микроб кўринишидаги биологик фаол қўшимчаси.
Бифидумбактерин ёш болалар ва катталардаги турли этиологиясидаги дисбактериозни даволаш
ва олдини олиш учун ишлатилади. Гўдакларни илк кунларидан (шунингдек чала туғилган) бошлаб қўллаш хам мумкин.
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
СЭО ва ЖС хизмати
«Бифидумбактерин НИИВС» озуқага биологик фаол қўшимча (БФҚ) қўлланиши бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Ts 018979371-005:2020
«Бифидумбактерин НИИВС» лиофил қуритиш усулида ҳосил бўладиган тирик бифидобактериялардаги антагонистик фаол хужайраларнинг қуруқ микроб моддаси.
Препарат ўзига хос таъмга ва ҳидга эга бўлган турли рангдаги оч жигар рангли кўринишга эга.
Фармакологик хусусиятлари:
«Бифидумбактерин НИИВС» озуқага биологик фаол қўшимча таркибига кирувчи бактериялар ичак касалликларини қўзғатувчи инфекцияларга қарши таъсир кўрсатувчи табиий антибиотиклар, витаминлар ва органик кислоталар ишлаб чиқаради, натижада ичак микрофлорасининг ишлаши меъёрлашади ва одам организмининг умумий соғломлигини мустаҳкамловчи самарани беради.
Қўлланилиши:
Овқатланиш тартиби бузилганида ичакнинг микрофлораси меъёрда бўлиши учун, организмнинг ўзига хос бўлган резистентлик мустаҳкамлигини (иммунитетни) ошириш, кимёвий даволаш сўнг онкологик касалликлар учун.
Қўллаш усули ва дозаси:
«Бифидумбактерин НИИВС» катталарга кунига 1-2 сашедан 3 марта, 12 ёшгача бўлган болаларга 1 сашедан кунига 2 марта овқатдан 20-30 дақиқа олдин ёки овқатдан 20-30 дақиқа кейин қабул қилиш тавсия этилади. БФҚни камида бир ой давомида қабул қилиш тавсия этилади.
Ножўя таъсири:
«Бифидумбактерин НИИВС» ножўя таъсир қўзғатмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
«Бифидумбактерин НИИВС» қўлланилганда унинг организмга салбий таъсири аниқланмаган.
Сақлаш шароити ва қоидалари:
Маҳсулот қуруқ, қоронғи, харорати +25°С гача ва нисбий намлиги 70% дан ошмаган жойда сақланиши лозим.
Чиқарилиш шакли:
Лиофил қуритилган маҳсулот сашеларда.
Яроқлилик муддати:
2 йил.
Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш шартлари:
Рецептсиз берилади.
Ишлаб чиқарувчи:
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чингиз Айтматов кўчаси, 37-уй, тел. +998 71 234-79-53
Озуқага биологик фаол қўшимча.
ДОРИ ВОСИТА ЭМАС!