«МАГНИЙ В6 НИИВС» биологик фаол қўшимчаси таркибида ҳаётий зарур бўлган микроэлементлар мавжуд.
МАГНИЙ В6 НИИВС комбинациялашган комплекс препарат бўлиб, био магний тузлари ва витамин В6 дан иборат бўлиб,
хужайравий иммунитетни қўллайди, моддалар алмашувида иштирок этади, магнийни организмда тўғри тақсимланишига кўмак бериб,
стресс ва неврозларда тинчлантиради.
ТИББИЁТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР
"МАГНИЙ В6 НИИВС"
Савдо номи: "МАГНИЙ В6 НИИВС"
Чиқариш шакли ва тавсифи: таблетка, думалоқсимон, оқ рангли
Биологикфаолқўшимчалари, осонҳазмбўладиган
Таркиби: 1 та 0,800 граммлик таблетка таркибида:
Фаол моддалар:
Магний лактат ........ 600 мг
Витамин В6.................5 мг
Ёрдамчи моддалар: шакар ва/ёки мальтодекстрин, крахмал, магний еки калций стеарат етарли огирликгача.
Фармакологик хусусиятлари:
Фармакологик таъсирлар препаратга киритилган биологик фаол моддаларнинг мураккаб таъсирига боғлиқ.
Магний муҳим макроэлементлардан бири булиб, бош миядан бошлаб переферик нерв толалари ва мушакларигача нерв импулсларини ўтказилишини таъминлайдиган ва тезлигига жавобгар, инсон организмнинг энергетик жараёнларини таъминлайдиган, нерв мушак зўриқиши ва холсизланишида, шунингдек миокард қисқариш жараёнини нормал холатини таъминлайди.
Магнийнинг қўшимча истеъмоли танани стресс ва асаб бузилиши ҳолатларидан ҳимоя қилади. Органик магний хужайра иммунитетини қўллаб-қувватлайди, моддалар алмашинишида қатнашади, организмда магнийни тўғри тақсимланишига ёрдам беради.
Магний етишмовчилиги нотўғри овқатланиш билан кузатилиши мумкин, ва магнийга бўлган еҳтиёж жисмоний ва ақлий фаолият, ҳомиладорлик, стресс ва невроз ҳолатларида ортади.
Магний ва бошқа макроэлементларнинг етишмаслиги мушаклардаги томир тортишини, танадаги заифликҳисси, уйқунинг қийинлиги, асабийлашиш, қонбосимининг ошиши, юрак тезлигининг ўзгариши билан боғлиқ бўлади.
Витамин В6 магнийнинг сўрилиши ва синергизмини ва ҳужайрадаги метаболизмини яхшилайди, ҳужайрадаги магнийни ушлаб қолиш қобилиятига ега, бу жуда муҳимдир, чунки макроэлемент танадан тезда чиқарилади.
Магний В6 НИИВС биологик фаол кўринишидаги магний тузи ва В6 витаминидан ташкил топган бирлашган комплексдир.
Магний Б6 НИИВС биологик фаолқўшимча (БФҚ).
Фойдаланишучункўрсатмалар:
- танадаги магний етишмаслиги
- организмнинг стрессга чидамлилигини оширади,
- асабтизимини, мушакларни, юракни, соғлом уйқуни қўллаб-қувватлайди
- мушак спазмларини ва томир тортишини бартараф этади
- организмдаги магнийнинг тўғри тақсимланишини таъминлайди
Қўллаш усули ва дозалари:
Маҳсулот кундалик овқатланишда кушимча сифатида қўлланилади.
Таблеткалар овқат пайтида ёки овқатдан кейин сув билан ичилади.
12 ёшданкатталарваболалар учун: 1-2 таблетка кунига 1-2 махал.
6 ёшданошганболалар: кунига 1 таблетка 1 махал.
Қабулқилиш муддати: 1 ой.
Ножўя таъсири:камҳолларда: аллергик реакциялар, енгил диспепсия (метеоризм, кўнгилайниши, ич қотиши /диарея) ҳолатлари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:маҳсулотнинг айрим ташкил этувчиларига мойиллиги ва қондаги магний миқдорини кўплиги, оғирҳолатдаги буйрак касалликлари. Қандли диабет касалланганларга учун тавсия этилмайди. Қандли диабет билан касалланганлар таркибида шакар (1 таблеткада 0.1 г дан ортиқ бўлмаган миқдорда) сақлайди.
Сақлашшарти ва қоидалари:Болалар ололмайдиган, қуруқ, ёруғликнурдан ҳимояланган, ҳарорати +4 дан +25 0C гача бўлган ва намлик 70% дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.
Яроқлиликмуддати: 2 йил
Чиқарилиш шакли: 50 дона таблеткалар юқори зичликдаги полиэтилен флаконда, қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида жойланган.
Дорихоналардан бериш шакли: рецептсиз.
Ишлабчиқарувчи:
ЎзР ССВ ФТРА Тошкент вакцина ва зардоблар илмий- тадқиқот институти.
Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент, Юнусобод тумани, Чингиз Айтматов кўчаси, 37-уй.
Teлeфoн: +998(71) 234-59-87.
Дори воситаси эмас.
Маҳсулот сертификатланган Тs 018979371-002:2020