Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2025 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга қабул эълон қилади
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти 2025 йил учун қуйидаги мутахасисликлар буйича ДОКТОРАНТУРАга  қабул эълон қилади

Aug. 30, 2024, 3:23 p.m.

Таянч докторантура (PhD) га:

1. Шифр: 03.00.12  - Биотехнология - 1та ўрин.

2. Шифр:03.00.04   - Микробиология  ва вирусология- 1 та ўрин.

3. Шифр: 15.00.01 - Дорилар технологияси- 1 та ўрин.

Таянч докторантура  довогарларига қўйиладиган талаблар:

        Олий таълим тўғрисида диплом, магистрлик дипломи (мутахасислик бўйича) бўлган, илмий журналларда  танланган мутахасислик  бўйича илмий иши натижалари эълон қилинган энг камида битта мақоласи ва иккити тезислари бўлган шахслар.

      Давогарлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: институт директори номига ёзилган ариза; меҳнат дафтарчаси нусхаси; олий таълим ва магистратурани тугатганлиги ҳақида диплом; тил билиш бўйича миллий (IELTS ) ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, эълон қилинган илмий ишлар рўйхати ва улар нусхаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги  304-сон қарори талабларига мувофиқ 2025 йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига Ягона электрон тизими (https://daraja.ilmiy.uz/)  орқали онлайн ҳужжатлар топшириш 15 сентябрдан бошланади.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.