“Staphylococcus aureus” штамларини генетик мутациялари кўринишларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда
“Staphylococcus aureus” штамларини генетик мутациялари кўринишларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда

Aug. 26, 2024, 4:30 p.m.

“Staphylococcus aureus” штамларини генетик мутациялари кўринишларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида замонавий илмий тадқиқотлар учун имкониятлар кенгаймоқда

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг илмий -тадқиқотлар режасига мувофиқ, микроорганизмларни генетик хусусиятларини ўрганиш таҳлиллари учун зарур лаборатория комплекси - ПЗР (полимераз занжирли реакция, ПЦР)  лаборатория фаолиятини бошлади. Бунинг учун 5 хона ажратилиб, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ҳисобидан тушган маблағларга таъмирдан чиқарилди, коммуникация тармоқларига уланди ва ПЦР жамланмаси харид қилиниб ўрнатилди. 

ПЦР лабораториясида ДНК, РНК  молекулаларида генетик ўзгарувчанлик - турли мутацияларни аниқлаш, янги генетик молекуларни яратиш, халқаро эталон генетик детекторлар ёрдамида антигенларни идентификация қилиш  режалаштрилган.  

Ҳозирги кунда лабораторияда Республикамизда кенг тарқалган метициллинга чидамли бўлган “Staphylococcus aureus” штамларини генетик мутациялари кўринишларини аниқлаш  ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил видеолавҳада
https://youtu.be/JeGFGyXIIOw?si=SY9Ut4jLoUO4zTIP