“Янги, самарали биопрепаратлар яратишда био ва нанотехнологияларнинг ўрни” номли хорижий мутахассислар иштирокидаги анжуман
Бугун, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган “Янги, самарали биопрепаратлар яратишда био ва нанотехнологияларнинг ўрни” номли хорижий мутахассислар иштирокидаги анжуман бўлиб ўтмоқда.
Анжуман мақсади: Иммунобиологик препаратларни яратиш, уларни ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда республикамизда долзарб бўлган касалликларни аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдир.
Мазкур анжуманда, 200 нафардан ортиқ Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг вакцина ва зардоблар, иммунобиологик препаратлар, дори воситалари, юқумли касалликларга қарши воситалар, биологик фаол қўшимчаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва синаб кўриш борасида фаолият кўрсатаётган илмий муассасалари, ишлаб чиқарувчилари, экспертлари ҳамда тиббиёт, биология, биотехнология, нанотехнология, фармацевтика ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган олимлар, изланувчилар, докторантлар, магистрлар ва талабалар иштирок этмоқда.